“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш дастурлари бўйича 2025 йилда амалга
ошириладиган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
I. Янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича лойиҳалар.
Ўзбекистон Республикаси Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2025 йил 11 мартдаги 49-сон баёнига асосан “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан 31 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Ушбу дастурга киритилган 31 та лойиҳадан 21 тасининг маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлиб, маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Жумладан,18 та кичик ҳажмдаги янги лойиҳалар – “Навоийазот” АЖда сульфат кислота, ферсулокси коагулянти, “Махам-Чирчиқ” АЖда ванадийли катализатор, ўрта ҳароратли катализатор, руҳ нитрати, “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖда сульфат кислотаси, аммоний хлорид, сульфат калий, “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки” негизида юқори босимли ламинат, каталитик тизимлари, полимер қувурлари, кўпикли полипропилендан тайёр маҳсулотлар, поликарбоксилат, бир марталик тиббий кийим, ЭВА билан модификация қилинган полиетилен плёнка, маиший ва автомобиль кимёвий воситалари, “Chemistry International” МЧЖ ҚКда пахта целлюлозаси, Гидроксипропилметилцеллюлоза (НРМС).
13 та ишлаб чиқарилиши кенгайтирилган лойиҳалар – “Навоийазот” АЖда натрий гидроксид, ПВХ, тиомочевина, натрий цианид, кальций нитрат, полиакриламид, “Махам-Чирчиқ” АЖда олтингугурт-магний микроэлементли карбамид, зичлиги паст бўлган аммоний нитрати эритмаси, аммоний карбонат тузи, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ХКда автомобиль шиналари, конвейер ленталари, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда “А” маркали калцинацияланган сода, “Tashkent Polymer Sintez” МЧЖда карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ).
II. Саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар бўйича.
Мазкур баённинг 3-иловасига асосан 2025 йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан саноат кооперацияси асосида
жами 62 турдаги маҳаллий маҳсулотлар харид қилиниши режалаштирилган.
Шу билан бирга, саноат кооперациясини кенгайтириш мақсадида 2025 йилнинг март-ноябрь ойларида 11 та кимё саноатига ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларида “Ўзкимёсаноат” АЖ номи акс эттирилган 64 м2 бўлган кўргазма стенди ва тармоқ корхоналарнинг ўз маҳсулотлари билан фаол иштироки таъминланади. Ўтказилидиган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларида иштирок этадиган йирик ва кичик маҳаллий корхоналар билан кооперация алоқалари ўрнатилиб келишувлар имзоланади.
Жумладан,13-14 март кунлари Жиззах, 10-11 апрель кунлари Тошкент, 22-23 май кунлари Сирдарё, 29-30 май кунлари Бухоро ва 19-20 июнь кунлари Фарғона вилоятларига, 10-11 июль кунлари Наманган, 11-12 сентябрь кунлари Навоий, 25-26 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, 9-10 октябрь кунлари Хоразм, 16-17 октябрь Қашқадарё вилоятларига, 18-21 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига тўғри келади.