Ишлаб чиқариш
Ўзбекистон кимё саноати сўнгги йилларда жадал ривожланиш босқичини бошдан кечирмоқда. Ушбу соҳанинг юраги бўлган «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти эса нафақат ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, балки инновациялар, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ижтимоий масъулият соҳаларида ҳам етакчи ташкилот сифатида фаолият юритмоқда.
Бугунги кунда тармоқда 170 дан зиёд турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
АЖ «Ўзкимёсаноат» таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан криоген технологияси, электрохимия, флотация жараёни ҳамда резина-техника маҳсулотлари, жумладан, автомобил шинаси, қишлоқ хўжалиги техникаси учун шина ва транспортер ленталари ишлаб чиқариш соҳаларида замонавий усуллар муваффақиятли ўзлаштирилди.
Бундан ташқари, метилхлорид, қуруқ цианидлар ва уксус кислотаси каби юқори ликвидли маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Янги технологияларни ўзлаштириш жараёнида локализация қилинган маҳсулотлар ассортименти кенгайиб бормоқда. Сўнгги йилларда АЖ «Ўзкимёсаноат» томонидан ишлаб чиқаришни локализация қилиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилиб, натижада 20 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилди.
Жаҳон амалиёти шундан далолат берадики, саноат ишлаб чиқариши атроф-муҳит ва экологик ҳолатга маълум даражада салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, компаниямизда углерод изини қисқартириш ва ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини минималлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги пайтда фосфогипс техноген чиқиндиларини қайта ишлаш орқали сулфат кислота ва цемент олиш ишлари олиб борилмоқда. Бу фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш жараёнини ёпиқ циклга ўтказиш ва атроф-муҳитга бўлган экологик юкламани сезиларли даражада камайтириш имконини беради.
Кимё саноати ривожининг кейинги босқичи юқори малакали кадрларсиз мумкин эмас. Шу муносабат билан АЖ «Ўзкимёсаноат» мутахассисларни танлаш ва тайёрлашни амалга оширмоқда, уларни дунёдаги етакчи университетларга ўқишга юбориб, келажак кадрларини тайёрлаш учун ҳар томонлама касбий ривожланишини таъминламоқда.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар йўналишига қараб, ишлаб чиқариш қувватлари қуйидаги мажмуаларга шартли равишда бўлинади:
• мураккаб ва оддий минерал ўғитлар ҳамда ноорганик моддалар, шунингдек, тоғ-кон ва кимё саноати учун реагентлар ишлаб чиқариш;
• органик бирикмалар, синтетик толалар ва полимер материаллар ишлаб чиқариш;
• кальцинация қилинган сода ва бошқаларни ишлаб чиқариш.
Жамият тармоғи бўйлаб кимё маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 8,0 млн тоннадан зиёдни ташкил этади. Шундан 3 млн тоннадан ортиғи минерал ўғитлар ҳиссасига тўғри келади. Ишлаб чиқарилаётган асосий маҳсулотлар қуйидагилардан иборат: аммиак, аммиакли селитра, карбамид, аммофос, суперфосфат, аммоний сульфати, NPK ўғитлари; аммиак, нитрат кислотаси, сульфат кислотаси, натрий нитрати, циантузлари, тиомочевина; каустик сода, кальцинацияланган сода, метанол, поливинилхлорид (ПВХ), полиакриламид ва бошқа маҳсулотлар.
АЖ «Ўзкимёсаноат» инновацион ечимларни жорий этиш, халқаро инвестицияларни жалб қилиш, мутахассисларни тайёрлаш ва экологик барқарорликни таъминлаш бўйича ҳам фаол иш олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда жамият томонидан ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, рақобатбардошликни ошириш ва юқори технологияли ускуналарни жорий этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Экология
Тармоқ бўйича умумий ҳолат.
Бугунги кунда кимё тармоғи корхоналарида бир йилда ўртача 3 турдаги чиқиндилар ҳосил бўлади.
Улар – атмосферага ташламалар, қаттиқ чиқиндилар ва оқова сувлар.
Экология ва "яшил" иқтисодиёт бўлими "Узкимесаноат" АЖ тармоқ корхоналарида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган фаолият олиб боради. Ҳусусан
- Атмосферага ташламаларни қисқартириш;
- Оқова сувлар ташламаларини қисқартириш;
- Техник ва ичимлик сувларни иқтисод қилиш;
- Чиқиндиларни ҳажмини камайтириш;
- Ҳосил бўлган чиқиндиларни утилизация қилиш
- Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш;
- Доимий равишда чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда атроф-муҳитга таъсирини камайтириш бўйича ишлар олиб боради, корхоналарни экология соҳасида қонунчилик талабларига риоя қилиши устидан доимий назорат олиб боради.
Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва нитрат кислотаси чиқинди газлари билан боғлиқ иқлим ўзгаришига қарши курашиш гуруҳи (NACAG) билан биргаликда N2O азот оксиди газини камайтириш лойиҳалари бўйича – лойиҳалар Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан грант асосида амалга оширилади.
Нитрат кислотаси чиқинди газлари билан боғлиқ иқлим ўзгаришига қарши курашиш гуруҳи - NACAG билан биргаликда азот оксиди N2O газини камайтиришга эришилади.
Атроф-муҳит мониторинги
“Максам-Чирчиқ” АЖда Ушбу стационар кузатув пунктлар ўзи ёзувчи “OРTEK” русумли янги замонавий инновацион газонализаторлар сотиб олинган ва ҳозирда соз холатда ишламоқда. Стационар постлардан олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг платформасига интеграция қилинган.
Халқаро талабларга интеграция қилиш ва иссиқхона газларини ҳисобини юритиш бўйича
Германиянинг GIZ компанияси томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида иссиқхона газлари ташламаларини тартибга солиш ва углеродли солиқ механизми (CBAM) бўйича мунтазам равишда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Иссиқхона газлари ташламаларини тартибга солиш ва углеродли солиқ механизми (CBAM) доирасида халқаро етакчи компания ва ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “яшил” иқтисодиёт лойиҳалари маркази” ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология маркази билан ҳамкорликда иссиқхона газларини аниқлаш, ҳисоблаш ва хатловдан ўтказиш бўйича ягона (халқаро ёки республика миқёсида кучга эга) қўлланма (методика) ишлаб чиқилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижроси юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда унинг тармоқ корхоналарида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида, мазкур Фармон кучга кирган кундан бошлаб, жамият тармоқ корхоналари томонидан мунтазам равишда (миллий дастур) қабул қилиниб, жами 2,7 млн. дона манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари 235 гектар ерга экилди.
Саноат хавфсизлиги
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолияти нохуш ҳодисаларнинг оқибатларини бартараф этиш чораларидан олдин корхонанинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлган ҳодисалар ва аварияларнинг олдини олиш чораларини биринчи ўринга қўйишга қаратилган - хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланишда саноат хавфсизлигининг барча талабларига жавоб беришга интилиш.
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида” ЎРҚ – 57- сон Қонуни ва “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига мувофиқ тармоқ корхоналарида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
- хавфли ишлаб чиқариш объектларининг турини аниқлаш ва хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мулкига ва атроф-муҳитга етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш мақсадида кимё корхоналар идентификация қилинган;
- хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини таъминлаш учун ишлаб чиқаришни назорат қилиш хизматлари ташкил етилган;
- корхоналарда хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги декларациялари ишлаб чиқилган.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари ишлаб чиқаришни назорат қилиш хизматлари томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
- тегишли экспертизаларни ўтказиш орқали саноат хавфсизлиги ҳолатини таҳлил қилиш;
- саноат хавфсизлигини ошириш ва атроф-муҳитга зарар етказилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
- қонун ҳужжатларида ва меъёрий техник ҳужжатларда белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
- аварияларни олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш, аварияларни локализация қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф етишга тайёргарликни таъминлаш;
- зарур синовларни ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш ва ишлатиладиган техник қурилмаларнинг техник текширувлари хавфли ишлаб чиқариш объектларида назорат ўлчов воситаларини таъмирлаш ва текшириш;
- ишлаб чиқариш тартибини назорат қилиш ва унга амал қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
2 октябрдаги “Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 784-сонли қарорига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги корхоналар ва эксперт ташкилотлар ўртасида техник қурилмаларни (босим остидаги идишлар, кўтариш механизмлари, қозон ускуналари, технологик қувурлар) комплекс текшириш учун, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларни қурилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, сақлаш ва тугатиш бўйича лойиҳа ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш бўйича шартномалар тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги Давлат қўмитасининг “Контехназоратўқув” ўқув марказларида хавфли ишлаб чиқариш объектларида банд бўлган раҳбарлар, мутахассислар ва бошқа ишчиларнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича ўқитиш ва билимларни синовдан ўтказиш амалга оширилади.
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги сиёсат
“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятининг асосий мақсади хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва уларнинг оқибатларидан шахслар ва жамиятнинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш деб ҳисоблайди.
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг саноат хавфсизлиги соҳасидаги вазифалари қуйидагилардан иборат:
- нохуш ҳодисалар ва авариялар хавфи минимал бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатадиган корхоналарда саноат хавфсизлиги даражасини таъминлаш;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз ишлашини таъминлаш, нохуш ҳодисалар ва аварияларнинг олдини олиш ҳамда бўлинмаларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодисалар ва авариялар оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этишга тайёрлигини таъминлаш;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларида нохуш ҳодисалар ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган техник қурилмаларнинг ишдан чиқиши ёки шикастланишини ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасидаги техник ҳужжатлар билан тартибга солинадиган режимлардан четга чиқишни олидин олиш учун профилактик тизимини яратиш орқали хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатадиган корхоналарнинг барқарор ишлаши ва ривожланиши учун шароит яратиш;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларида юзага келиши мумкин бўлган авариялар оқибатида иқтисодий, ижтимоий ва экологик зарарни камайтириш;
- барча манфаатдор томонлар билан мулоқот ўтказиш ва саноат хавфсизлиги соҳасида “Ўзкимёсаноат” АЖ кўрсаткичларининг очиқлиги ва эркин фойдалана олиш имкониятини таъминлаш, ушбу кўрсаткичлар чекланган маълумотларга ега бўлган ҳоллар бундан мустасно.
“Ўзкимёсаноат” АЖ хавфли ишлаб чиқариш объектларини эксплуатацияси билан боғлиқ фаолият натижаларининг мумкин бўлган салбий намоён бўлиши учун ўз масъулиятини тушуниб, кўрсатилган фаолиятни нохуш ҳодисалар ва аварияларсиз амалга ошириш мумкинлигига ва амалга оширилиши лозимлигига ишонч билдиради.
Фуқаро муҳофазаси
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ҳар йилдаги буйруқларига асосан жамият тармоқ корхоналарида фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар йўналишида бир қанча амалий тадбирлар олиб борилмоқда.
Саноат хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар ва меҳнат муҳофазаси бўлими “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларини бажаришга қаратилган фаолият олиб боради, жумладан:
- раҳбар ва ишчи ходимларни фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва уларни барвақт аниқлашга қаратилган дастурлар бўйича ўқитиш;
- объект тезкор хизматлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шайлигини таъминлаш ҳамда назорат қилиш;
- фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва объектлар тезкор хизматларини фавқулодда вазиятларга шайлиги бўйича даврий аттестациядан ўтказиш;
- объектларда техноген, табиий ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар, авариялар содир бўлганида аҳолига хабар беришни автоматлаштирилган тизими шайлигини назорат қилиш;
- корхоналар ён атрофида жойлашган аҳоли, муассаса ва ташкилотлар мутахассисларини объектда содир бўлган авария ва нохуш ҳодисаларда тўғри ҳаракатланиш қоидаларига корхона фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан ўргатишни ташкиллаш ва назорат қилиш;
- Ҳукумат комиссияси томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ва уларни барвақт аниқлашга қаратилган тадбирларда иштирок этиш;
- доимий равишда фавқулодда вазиятларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиққан ҳолда корхоналарда фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиши устидан доимий назорат олиб бориш.
Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар:
- тармоқ корхоналарда фуқаро муҳофазаси тузилмалари кўрикдан ўтказилиб, объект ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни инобатга олган ҳолда шаҳар ва туман Фавқулодда вазиятлар давлат тизими хизматлари билан ҳамкорликда 2 та махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди;
- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 17 майдаги Республикада ёнғинларни олдини олишга қаратилган “Долзарб 30 кун” профилактика тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги 173-сон фармойиши ижроси юзасидан тармоқ корхоналарда буйруқ ва чора тадбирлар ишлаб чиқилди, мазкур тадбир доирасида 7 та амалий машқлар ва 4 та семинар ўтказилди;
- Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига юклатилган топшириқлар бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси асосида тармоқ корхоналарда буйруқ, ҳаракатлар режаси ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди;
- тармоқ корхоналарида Саноат хавфсизлиги, Ёнғин ўчириш хизмати, корхона раҳбар ходимлари ҳамда тезкор хизматлари мутахассисларидан иборат бўлган комиссия аъзолари иштирокида 85 та профилактик тадбирлар ўтказилиб аниқланган камчиликлар юзасидан бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди;
- барча тармоқ корхоналарда саноат хавфсизлиги соҳасида муҳандис-техник ходимларнинг билимлари тизимли равишда оширилиши ташкил этилиб 78 нафар муҳандис-техник ходимлар “Саноатконтехўқув” ДМда ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари қошидаги Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маракзларида 28 нафар раҳбар ходимлар ўқитилди;
- эҳтимолий авариялар оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёрлиги юзасидан аварияларни бартараф этиш режалари асосида корхона тезкор хизматлари иштирокида тармоқ корхоналарда 55 та ўқув амалий машқлар ва 65 та назарий семинарлар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан фуқаро муҳофазаси соҳасида доимий равишда ишлар олиб борилмоқда.