“Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбариятининг ҳудудларда бизнес вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотлари давом этмоқда. Учрашувлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ўтказиладиган VI очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ташил этилмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Аргус таҳлилларига кўра, 2035-йилга келиб Европа Иттифоқидаги полиолефин ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ҳозирги 72 фоиздан 81 фоизгача ошади. Шу билан бирга, минтақадаги бозор ҳажми йиллик ўртача 1 фоиз ўсиш суръати билан 28,5 миллион тоннага етиши кутилмоқда.