2026 йилнинг 9 ойи давомида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан жами 568 миллион долларлик кимё маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу белгиланган режага нисбатан 111 фоизни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 116 фоизни ташкил этди.
Бугунги брифингимизда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан куз-қиш мавсумида фермер ва деҳқон хўжаликларини минерал ўғитлар билан узлуксиз таъминлаш, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун зарур захираларни шакллантириш ҳамда маҳсулотларни ҳудудларга ўз вақтида етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида Инвестиция дастури доирасида жами 497,1 млн долларлик инвестициялар ўзлаштирилди.