Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Инновациялар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-307-сон қарор 5-иловаси  «Иқтисодиёт тармоқлари ташкилотлари томонидан янги ишланма ва технологиялар асосида илмий ҳажмдор ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойиҳаларини амалга оширишнинг 2023—2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари» юзасидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида 20 та инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда. Шуниндек, мазкур қарорнинг 4-иловасида 2023—2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириладиган «драйвер» инновацион 14 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
2. «Ўзкимёсаноат» АЖнинг Тармоқ илмий-техник кенгаши йиғилишларида инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини, корхона ва ташкилотларнинг илмий-техникавий масалаларини ҳамда рационализаторлик таклифлари материалларини кўриб чиқиш бўйича ишлар ташкил этилган. 
3. «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари Тошкент давлат техника университети, Янги Ўзбекистон университети, Тошкент кимё-технология институти, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, «Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ, Ион-плазма ва лазер технологиялари институтилари билан илмий-амалий лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлаб келмоқда.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3698-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган «ИнноWэек.Уз» инновацион ғоялар ҳафталигида «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари инновацион маҳсулотлари билан фаол иштирок этади. 
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида» ПҚ-388-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш агентлиги билан ҳамкорликда етакчи хорижий инвесторлар ва илм-фан вакиллари иштирокида ҳар йили 
IV-чоракда илмий анжуман ўтказилади.
6. «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури асосида соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, ихтирочилар ва инноваторларни аниқлаш, ёшлар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш, уларнинг инновацион ғояларини ҳаётга татбиқ этиш ва ёш авлодни  кимё саноатига қизиқишини ошириш мақсадида ҳар йили анъанага айланган «Кимё саноати ёш мутахассислар форуми» ўтказилади. Форумга тармоқ корхоналарида фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар жалб этилади.