Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Маҳсулот сотуви

Ички бозорни кимё маҳсулотлари шу жумладан қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш


Муҳтарам Президентимиз кимё саноатини ривожлантириш, унинг иқтисодий ва молиявий аҳволини соғломлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалигига минерал ўғитларни барқарор етказиб беришга алоҳида эътибор қаратиб, бир қатор қарорларни тасдиқлаб бердилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори асосида минерал ўғитларни истеъмолчиларга етказиб беришда бозор тамойиллари, жумладан биржада очиқ савдолар орқали сотиш йўлга қўйилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2018 йилдаги ПҚ 3574 сонли қарори билан қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини кенг жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигида молиялаштириш ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини тубдан такомиллаштириш, шу асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, рентабеллигини ошириш мақсадида 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб,  қишлоқ хўжалигига минерал ўғитларни бозор муносабатлари асосида фақат биржа савдолари орқали сотиш механизми жорий қилинди.
Агар тарихга назар солсак, кимё корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган минерал ўғитларни қишлоқ хўжалиги корхоналарига ғалла ва пахта учун ягона монопол мавқега эга бўлган “Агрокимёҳимоя” жамиятлари (Қишлоқхўжаликкимё) томонидан амалга ошириларди.
Ҳозирда, қишлоқ хўжилиги маҳсулотлари етиштирувчилари биржа савдолари орқали кимё корхонасидан воситачилик устамаларсиз минерал ўғитларни харид қилишнинг имконияти пайдо бўлди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва минерал ўғит ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро шаффов ҳисоб-китоблар йўлга қўйилди.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида минерал ўғитларни танлаш имконияти пайдо бўлди. 
Етказиб берилаётган маҳсулотларга олдиндан 100 фоиз тўловларнинг амалга оширилиши ва бунинг натижасида дебитор ва кредитор қарздорликларнинг ўсиб кетишининг олди олинди.
Минерал ўғит ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшиланди, рентабеллик даражаси оширилди.
Бундан ташқари, фермер хўжаликларига қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир минерал ўғит ишлаб чиқарувчи кимё корхоналари томонидан республика худудларида ҳусусий тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда минерал ўғит сақлаш учун ваколатли омборлар ташкил этилди, минерал ўғитлар биржа савдоларига ушбу жойлардаги омборлардан ҳам савдога қўйиб борилмоқда.
Ҳозирда, “Омбор ҳисобини юритишни автоматлаштирилган тизимини яратиш” мақсадида "Менинг омборим" дастури ишлаб чиқилиб ишrа тyширилди ва ушбу маълумотларни реал режимда “онлайн” кузатилиши йўлга қўйилди.