"Ўзкимёсаноат" АЖ

Маҳаллийлаштириш

https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/activities/localization

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров томонидан 2020 йил 26 декабрда тасдиқланган “Мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва саноат маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича” комиссия йиғилишининг 2-сон баёнига мувофиқ 2021 йилда кимё корхоналари томонидан жами 26 турдаги 1 467,1 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун:

“Фарғонаазот” АЖда карбамид учун ёпишқоқликка қарши реагент, суюқ ҳолатдаги мураккаб ўғит, натрий нитрати, натрий бикарбонати, учламчи натрий фосфати, “Максам-Чирчиқ” АЖда модификацияланган ғовакли селитра, олтингугурт-магний билан бойитилган карбамид, магний нитрати, аммиакли селитра учун ёпишқоқликка қарши реагент, зичлиги паст аммоний нитрат эритмаси, таркибида микроэлементлар ва хелат бирикмалари сақловчи NPK мураккаб ўғити, қуруқ углерод IV оксиди, нанометрик рух оксиди, “Навоийазот” АЖда поливинилхлорид, каустик сода, тиомочевина, натрий циан тузининг сувли эритмаси, сувда эрийдиган комплекс NPK ўғити, “Аммофос-Максам” АЖда аммоний сульфат-фосфати, "Биринчи резинотехника заводи" МЧЖда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникалари шиналари ва конвейер ленталари, “Жиззах пластмасса” АЖда полиэтилен фитинглар, “Деҳқонобод калий заводи” АЖда крахмал, суюқ парафин, "Қўнғирот сода заводи" МЧЖда "А" маркали кальцинацияланган сода ишлаб чиқарилади.

Дастурга киритилган лойиҳаларнинг 17 тасини маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлиб, маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилмоқда.

Саноат кооперацияси бўйича 2021 йилда жами 7 турдаги 669,7 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан: тоғ-кон саноати учун – 2,0 минг тонна тиомочевина, 41 минг тонна натрий циан тузи, 4,0 минг тонна ғовакли селитра, шиша саноати учун – 3,5 минг тонна натрий нитрати, автомобиль саноати учун – 1,0 млн. дона автомобиль шиналари, 40,0 минг дона қишлоқ хўжалиги техникалари шиналари ишлаб чиқарилади.