2015 йилнинг январ-апрел ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 688,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 104,6% ташкил қилди. Айни пайтда 59,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 106,3%.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелидаги №266-Ф сонли фармойишига асосан 2015 йилнинг 19-21 май кунлари Тошкент шахрининг АО МКК “Ўзэкспомарказ”ида Инновацион ғоя, технология ва лойиҳаларнинг VIII Республика ярмаркаси бўлиб ўтади. “Ўзкимёсаноат” ДАК кўргазмада корхоналарда ўзлаштирилган янги кимёвий маҳсулотлар турлари, сўнгги йилларда ўзлаштирилган янги инновацион маҳсулотларнинг буклетлари ҳамда инновацион ишланмаларга бўлган талаблари билан иштирок этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2012 йилдаги махсус қарорига биноан республика ҳудудларида жами 13 та заҳарли кимёвий воситалар ва токсик моддалар кўмиш махсус полигонлар мавжуд бўлиб, шундан 11 тасида консервация ишлари олиб борилади ва 2 тасида реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилади (Жиззах вилоятида Фориш тумани ва Хоразм вилоятида Хазарасп туманида). Ушбу қарорга асосан консервация қилиш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар, жумладан лойиҳа ишлаб чиқиш, уни экспертизадан ўтказиш, тендер савдоларини ўтказиш, қурилиш – монтаж ишлари ва қурилиш ишларини назорат қилиб бориш билан боғлиқ барча ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун бугунги кунда давлат бюджети ҳисобидан жами 17 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилди (шундан 12,0 млрд. сўм 2015 йилда ажратилган).
2015 йил 7-май куни “Ўзкимёсаноат” ДАК Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда «Минерал ўғитларни кимё корхоналарида ишлаб чиқариш, сотиш, тарқатиш, «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖлари омборхоналарида сақлаш тартиб-қоидалари ҳамда уларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хўжаликлар далаларига етказиб беришда ўғирланиши, талон-тарож қилиниши, хонадонларда ноқонуний сақланиши ҳамда четга олиб чиқиб кетилишига қарши кураш борасидаги профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиш чора-тадбирлари » мавзуида семинар-кенгаш ўтказишди.
2015 йил 30 апрелда “Ўзкимёсаноат” ДАКда компания корхоналари молия-иқтисодий, бухгалтер ҳамда ахборот-коммуемкация хизматларининг раҳбарлар ва мутахассислариучун молия-иқтисодий вазифаларни инновациия технологияларни ёрдамида ечиш бўйичаонлайн видео-семинар Германиянинг компьютер дастурларинияратиш SAP компанияси иштирокида ташкил қилинди.