“Ўзкимёсаноат” Давлат акциядорлик компанияси мамлакатимиз кимёгорлари номидан бутун Ўзбекистон халқини Янги 2015 йил билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлиқ тилайди. Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз ҳамюртлар!
Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, банк-молия, савдо-саноат, сармоя, божхона, ёқилғи-энергетика, автомобилсозлик, транспорт ва транспорт коммуникациялари, қишлоқ ва сув хўжалиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, сайёҳлик ва авиаташув каби соҳаларда фаолият кўрсатаётган қатор вазирлик ва идоралари, фирма ва компаниялари вакиллари иштирок этди.
UK "Qo'ng'irot soda zavodi" ehtiyojlari uchun «Tuz yuvish uskunasi»ni sotib olish uchun tender e'lon qiladi. Tenderda mahsulotni tegishli miqdorda etkazib berish bo'yicha tajribaga, shuningdek, mahsulot va / yoki ularning vakolatli etkazib beruvchi ishlab chiqaruvchilari bilan, jumladan, kichik biznes xorijiy firma va tashkilotlar, shuningdek, mamlakatimiz ishlab chiqaruvchilari (etkazib beruvchilari), uchun ochiq .
Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси
Икки давлат раҳбарлари анъанавий дўстлик ва очиқлик руҳида ўтган музокаралар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама этдилар.