2014 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
2014 йилнинг I чорак якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 439,3 сўмлик товар маҳсулот ҳамда 44,0 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. 2014 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан 18,24 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси мамлакатимиз халқи ва меҳмонларини кўҳна ва ҳамиша навқирон байрамимиз – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этиб, энг яхши тилакларини билдиради!
Ушбу нурафшон баҳор айёмида барчага мустаҳкам соғлиқ, баҳорий кайфият, оилавий бахт-саодат ва азиз Ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятларида янгидан-янги муваффақиятлар тилайди!
“Ўзкимёсаноат” Давлат акциядорлик компанияси мамлакатимиз кимёгорлари номидан бутун Ўзбекистон халқини Янги 2014 йил билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлиқ тилайди. Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз ҳамюртлар!