2015 йилнинг январ-октябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1794,4 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 102% ташкил қилди. Айни пайтда 161,4 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 117,9%. Соф ҳолда 1043,5 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 801,6 минг тонна азотли ўғитлар, 117,4 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 124,5 тыс.тонн минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
“Максам-Чирчиқ” АЖда суюқ азот-калций-магнийли ўғитни ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва маҳсулотнинг тажриба партияси ишлаб чиқарилди. Хом-ашё сифатида доломит, азот кислотаси ва карбамид хизмат қилади. Ушбу ўғит ғалла, озиқа ўсимликлар, сабзавот ва мевалар етиштириш учун ишлатилади. Ҳозирги вақтда республика Фанлар Академиясининг умумий ва ноорганик кимё Институтида мазкур ўғит агрокимёвий синовлардан ўтказилмоқда.
“Навоийазот” АЖда калий хлорати (Бертолет тузи) ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ускуна яратилди. Бу модда гугурт ишлаб чиқаришда, лак-бўёқ, фармацевтика, ёғоч ва кимё саноатида ишлатилади. Маҳсулотнинг тажриба партияси ишлаб чиқарилиб, «ATLAST INVEST» ҳамда «Nurafshon yulduz yog'dusi» МЧЖларга синовдан муваффақиятли ўтказилди. Шу кунларда корхона ойига 40 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича буюртма олди.
2015 йилнинг январ-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1646,4 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 104,1%) ҳамда 150,5 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,7%) ишлаб чиқарилди.
“Навоийазот” АЖда сувни зарарсизлантириш учун хлор таблеткалар ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва уларни ишлаб чиқариш учун саноат - тажриба қурилмаси ясалди. Маҳсулотнинг синов партияси ишлаб чиқарилди ва ҳозирда тегишли норматив ҳужжатлар ва тавсияномалар тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда. Хлор таблеткаларидан ичиш ва техник сувни зарарасизлантириш, сузиш ҳавзаларни,санитар-тахник ускуналарни тозалаш учун фойдаланиш мумкин.