Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Матбуот маркази

2016 йилнинг январ-сентябрь якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

// 23 dekabr 2016 йил

2016 йилнинг 9 ойида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарда 1,9 милиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, маҳсулот ишлаб чиқариш 106,5 фоизга ўсди. Жорий йилнинг 9 ойида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарда 994,05 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди.


“Марказий Қизилқум фосфоритларидан фосфорли ўғитлар ва фосфат тузлари ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологиялари” биринчи Халқаро конференцияси

// 03 sentabr 2016 йил

“Ўзкимёсаноат” АЖ хамда “Аммофос-Максам” АЖ Сизларни 2016 йил 10 октябрда бўлиб ўтадиган “Марказий Қизилқум фосфоритларидан фосфорли ўғитлар ва фосфат тузлари ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологиялари” I халқаро конференциясига таклиф этади.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти республикамиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон фуқароларини ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз сана – Ватанимизнинг Мустақиллик куни, Истиқлолимизнинг 25-йиллиги билан табриклайди!

// 31 avgust 2016 йил

Компаниянинг табрик матни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти республикамиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон фуқароларини ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз сана – Ватанимизнинг Мустақиллик куни, Истиқлолимизнинг 25-йиллиги билан табриклайди! Ушбу нурафшон айёмда барчага мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият,оилавий бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз! Эл-юртимиз омон, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


“Учкураш” мусобақаси ўтказилди

// 03 avgust 2016 йил

Вазирлик ва идораларнинг таркибидаги қутқарув отрядлари, хизматчи ва харбий хизматчиларининг фавқулодда вазиятлар вақтида самарали қидирув-қутқарув ишларини олиб боришлари, уларнинг бу борадаги билим-кўникмаларини ошириш, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги қутқарувчилар билан соҳа йўналиши боўича ўзаро малака алмашиши учун Фавқулодда вазиятлада ҳаракат қилиш давлат қуйи тузилмалари ўртасида “Учкураш” мусобақасига асос солинди.


«Navoiyazot» АЖ бошқарув органлари раҳбарлигига (логистика бўйича директор) номзодларни танлаб олиш бўйича танловда иштирок этишга таклиф этади

// 01 avgust 2016 йил

«Navoiyazot» АЖ «Акциядорлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида коорпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ- 4720 – сонли Фармони, Жамият Устави «Navoiyazot» АЖ бошқарув органлари раҳбарлигига номзодларни танлаб олиш Регламентига мувофиқ жамият бошқарув органлари аъзолигига (логистика бўйича директор) номзодлар танловини эълон қилади.