Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланиб, халқимиз фаровонлиги тобора юксалиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
2017 йил 7 май куни “Ўзкимёсаноат” конференц-залида “Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамиятининг янги бошқарувини сайлаш бўйича ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
«Ўзэкспомарказ»да қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ҳамда экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш комплексларининг тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди.
2017 йилнинг биринчи чорагида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 480,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 26,6 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори маҳаллийлаштириш кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, келгуси икки йилда мамлакатимизда 3 миллиард 400 миллион долларлик қарийб 1 минг 150 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.