“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024-йил 15-май санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджанов бир гуруҳ ёшлар билан учрашди
Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш бўйича “Халқаро оила куни” мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.
Қашқадарё вилоят ҳокимлигида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Қашқадарёда ибратли оила намунаси бўлиб келаётган, фарзандлар тарбияси ва уларнинг илмли ҳамда касб-ҳунарли бўлиши, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёш оила вакилларини ўз ортидан эргаштиришга катта хизмат қилаётган оила вакиллари иштирокида тантанали тадбир ўтказилди.