"Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт” кимё ҳафталиги доирасида ўтказилаётган «Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал хакатонининг 2-кунда бўлиб ўтган тадбирлардан фоторепортаж
Журналист, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Аиша Хушназарова ёшлар учун ижтимоий тармоқларда медиамаданият, тақдимот қилиш, ўз фикр-мулоҳазаларини аниқ ва равон етказиб бериш борасида маъруза қилди.
«Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт» кимё ҳафталиги доирасида ўтказилаётган «Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал хакатонида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Эрталабки бадантарбия кун давомида кўтаринки кайфиятни кафолатлайди. Ўзини тетик ҳис қилишга ва кунни самарали ўтказишга хизмат қилади. Форумнинг иккинчи куни спорт мусобақалари ва дўстона беллашувларга бой ўтади.
Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт ҳафталиги доирасидаги «Кимё саноати ёш мутахассислари форуми» давом этмоқда.