Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

III “Кимё саноати ёш мутахассислари” форуми ўз ниҳоясига етди

// 13 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.04 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари ташкил этилган форумда 100 нафарга яқин ёш мутахассис ва талабалар иштирок этди.

Дастурдан шахмат ва стол тенниси мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйини, "Йилнинг энг фаол ёш ходими", "Энг яхши инновасион ғоя" стартаплар танлови, шунингдек, семинар-тренинглар ҳамда раҳбарлар билан очиқ мулоқот ўрин олди.Форумнинг энг муҳим йўналишларидан бири илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўлди. Ёшлар томонидан 15 та инновасион стартап лойиҳалар тақдим этилиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган ғоялар муҳокама қилинди.



Бугунги тантанали маросимда спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар ҳамда танловлар ғолиблари диплом, сертификат ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини билан тақдирланишди.



Мазкур форум учинчи маротаба ўтказилиб, ёш кимёгарларнинг билим ва тажриба алмашиши, касбий ривожланиши ҳамда янги ташаббусларни илгари суриши учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.