Яшил макон экологик акцияси доирасида "Махам-Чирчиқ" АЖнинг "Аммоний сулфат ва сулфат кислота" ишлаб чиқаришида ташкил этилган "Ёшлар боғи"ни ободонлаштириш ҳамда бегона ва ёввойи ўтлардан тозалаш мақсадида "Аммоний сулфат ва сулфат кислота" ишлаб чиқариши ҳамда "Ёшлар иттифоқи" билан ҳамкорликда 29-30 апрел ҳамда 1,2,3 май кунлари мобайнида "Ҳашар–биз ёшларга ярашар" шиори остида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистонда кимё саноатининг йиллик ўсиш суръатларини таъминлаш учун қандай режа ва стратегиялар ишлаб чиқилмоқда? Соҳани хорижий инвесторлар учун янада жозибадорлигини ошириш мақсадида қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак?
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида “Навоиязот” АЖ бошқаруви раиси Фаррух Самадов ҳамда “Синома энергй” компанияси бош менежери Зуо Даёнг Навоий вилоятининг Кармана туманида “Фотоелектрстансия қуриш ва электр энергия сақлаш учун аккумляторлар жойлаштириш лойиҳаси” доирасида электр энергия харид қилиш (ППА) келишувини тантанали тарзда имзолади.
Кўп ҳолларда жамиятимиз тармоқ корхоналарида ишчи-ходимлар томонидан «фавқулодда вазият» тушунчаси ўрнига «фавқулодда ҳолат» тушунчасини қўллаш ёки ушбу тушунчаларни бир-биридан фарқлай олмаслик ҳолатлари учраб туради. Бу иккала тушунчага батафсил таъриф берамиз.