Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ва кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди, шу жумладан Янгиер шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган аммиак ва карбамид заводи қурилиши майдонида бўлди.
2018 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 4,17 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1170,77 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 847,98 минг тонна азотли ўғитлар, 140,38 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 182,41 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.