2017 йил январь-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1866,3 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 107,3 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 820,57 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 618,18 минг тонна азотли ўғитлар, 91,44 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 110,94 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2017 йил 10 сентябр куни “Ўзкимёсчаноат” бошқаруви раиси Абдухашим Абдуллаев Ўзбекистонга ишчи ташриф буюрган «China Poly Group» (ХХР) компания вице-президенти жаноб Ванг Лин бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўтказилган учрашувда томонлар томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда «China Poly Group» компанияси ўртасида ўрнатилган узаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи юзасидан фикрлар алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига биноан Тошкент вилоятининг “Ангрен” ЭИЗда қўрилаётган резинотехника буюмлар заводида Мустақиллик кунининг 26чи йилига бағишлаб автомобиль шиналарнинг биринчи тажриба партияси ишлаб чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августда тармоқни янада диверсификация қилиш мақсадида 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш Дастури тасдиқланди. Унга кўра ушбу давр ичида 3,1 млрд. долларлик 43 инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.
2017 йилнинг биринчи ярмида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1155 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 61,4 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 523,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 393,48 минг тонна азотли ўғитлар, 58,48 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 71,74 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.