2018 йил 16 март холатига “Ўзкимёсаноат” АЖ га жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 134 та мурожаат келиб тушган: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар – 95 та (12-мурожаат қаноатлантирилган, 48-тушунтириш берилган), бевосита идорага келиб тушган мурожаатлар (халқ қабулхоналари ва Виртуал кабулхона орқали келиб тушганлардан ташкари) – 39 та (1-қаноатлантирилган, 30-тушунтириш берилган). Уларда асосан ёшларни ишга жойлаштириш, фермерлар томонидан минерал ўғитларни сотиб олиш муаммолари, минерал ўғитларнинг нарҳи масалалари қайд этилган.
2018 йилнинг январь-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 489,9 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 109,3%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 168,5 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 126,2 минг тонна азотли, 15,9 минг тонна фосфорли ва 26,4 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралда қабул қилдинган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан минерал ўғитларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида шартлар ҳисобга олинган ҳолда биржа савдоларида амалга оширилади.
2018 йил 15 февралда “Максам-Чирчик” акциядорлик жамиятида кимё саноатининг инновацион ривожланишининг долзарб масалалари бўйича тармоқ семинар ўтказилди. Ушбу тадбир кимё саноатини ривожлантириш юзасидан узоқ муддатли концепциясини тайёрлаш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ техник сиёсати Бош бошқармасининг инновация технологияларни жорий этиш бўлими томонидан ташкил қилинди ҳамда семинар иштирокчилари кимё саноатининг истиқболи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
2017 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,7 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1,14 млн. тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 854,81 минг тонна азотли ўғитлар, 119,09 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 168,0 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.