“Ўзэкспомарказ”да жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари ўтказилаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этаётган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти янги кооперацион шартномалар тузишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан 2019 йил 18-22 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда ўтказиладиган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида “Ўзкимёсаноат” АЖ иштирок этади.
Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида ўтказилаётган “China International Import Expo” кўргазмасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўз экспортбоп маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналари томонидан 2019 йил январь-октябрь ойларида қиймати 5,5 триллион сўмдан зиёд бўлган товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 106,8%ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида 2019 йил 29 октябрь куни “Навоийазот” АЖга қарашли ПВХ заводида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Ушбу хабар республиканинг бошқа сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларида ҳам ёритилди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.