Семинарда Ўзбекистон Республика Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ вакиллари иштирок этди.
Семинарда Молия вазирлиги вакиллари давлат томонидан давлат харидлари соҳасини тартибга солиш тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилдилар. Семинар қатнашчилар учун “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги 4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бердилар.
«Навоийазот» акциядорлик жамиятида 28 декабрь куни Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятида барпо этилаётган янги корхоналар қурилишини бориб кўрди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “White & Case LLP” компаниясининг катта бошқарувчиси, Америка-Ўзбекистон савдо саноат палатаси раиси Кэролин Лэмм билан музокаралар ўтказилди.