“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 11 март куни Д.И.Менделеев номли Россия кимё-технология университети ректори А.Мажуга бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашуви бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Навоийазот” акциядорлик жамиятида ташкил этилган пресс-тур давомида малакали мутахассислар тадбир иштирокчиларига корхона фаолияти ва ишлаб чиқарилаётган махсулот турлари ҳақида маълумот берди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимидаги корхона-ташкилотлар фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш ва ОАВ орқали ёритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан 2020 йил давомида Пресс-тур ташкил этиш режаси тасдиқланди.
Лойиҳа доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги тармоқ корхона ва ташкилотлар томонидан дарахт ва манзарали кўчатлар экиш белгиланган. Кўчат экиш тадбирларидан бири жорий йилнинг 1 март куни Тошкент вилоятнинг Ангрен шаҳрида жойлашган “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳасини ташкил этиш белгиланди ҳамда лойиҳаси юқори савияда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг март ойи “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.