Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида Кореянинг нуфузли олийгоҳида кимё соҳасида магистратура (2 та ўрин) ва докторлик (Phd, 6 та ўрин) йўналишларида грант асосида барча ҳаражатлар қопланган ҳолда таълим олиш учун танловлар эълон қилади!
2024 йилнинг 19 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Американинг «Траммо» компанияси ўртасида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, хусусан, «яшил» водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичида ишлаб чиқариладиган «яшил» аммиак ва карбамид маҳсулотларини харид қилиш юзасидан офф-таке шартномаси имзоланди.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибаева, жамият раҳбарияти ҳамда хотин-қизлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024 йил 17 сентябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита ходими Нуриллахон Мукаррамхонов, жамият раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирок этишди. Унда маънавий таҳдидларга қарши курашиш, салбий иллатларнинг олдини олиш, турли ёт ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилиш масалалари муҳокама қилинди.