Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди

// 17 avgust 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (27 MB)



“Мустақиллик тўйи” фестивали доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ходимлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.

Унда “Навоийазот” корхонасининг Инвестиция ва лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси мутахассислари — Илҳом Назаров ва Дилфуза Шариповалар иштирок этиб, меҳнат фаолияти, тажриба ва замонавий ёндашувлар ҳақида фикр алмашдилар.



Учрашув давомида турли авлод вакиллари ўртасида тажриба алмашиш, касбий анъаналарни ёш авлодга етказиш ҳамда соҳадаги янгиланишлар ҳақида мулоқот қилинди.



Бундай учрашувлар меҳнат жамоаларида авлодлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва соҳадаги бой тажрибани давом эттиришга туртки бўлади.