Ҳабар бериб бораётганимиздек, “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи томонидан жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил қилган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш, камбағал оилалар билан манзилли ишлаш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабулларда аҳоли мурожаатлари тингланмоқда.
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.