Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳомийлигида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган 19-мактабни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Республикамиздаги барча умумтаълим муассасалари каби ушбу мактабда ҳам куни кеча 2024-2025 ўқув йили машғулотлари бошланди.
Маълумки, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Навоий шаҳри делегацияси вакиллари Хитойнинг Хунан провинцияси Чжучжоу шаҳрида расмий ташриф билан бўлишганди. Учрашувлар доирасида дўстона ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг янги даврини бошлаб берадиган 2024-2028 йилларга мўлжалланган меморандум имзоланган эди.
Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги барчангизга муборак бўлсин! Осмонимиз ҳамиша мусаффо, Ватанимиз ҳур, халқимиз фаровон бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан тақдирлаш ҳақидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми Қарори билан «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК директори Мустафаев Жаҳонгир Ибодуллаевич “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони билан тақдирланди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова «Маънавият фидоийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.