2014 йилнинг I чорак якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 439,3 сўмлик товар маҳсулот ҳамда 44,0 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. 2014 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан 18,24 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси мамлакатимиз халқи ва меҳмонларини кўҳна ва ҳамиша навқирон байрамимиз – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этиб, энг яхши тилакларини билдиради!
Ушбу нурафшон баҳор айёмида барчага мустаҳкам соғлиқ, баҳорий кайфият, оилавий бахт-саодат ва азиз Ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятларида янгидан-янги муваффақиятлар тилайди!
“Ўзкимёсаноат” Давлат акциядорлик компанияси мамлакатимиз кимёгорлари номидан бутун Ўзбекистон халқини Янги 2014 йил билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлиқ тилайди. Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз ҳамюртлар!
2013 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1,25 трлн. сўмлик маҳсулот ҳамда 90,2 млрд.сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди. 846,43 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 648,57 минг тонна азотли ўғитлар, 122 минг тонна фосфорли ўғитлар ва – 75,86 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида фермер ва деҳқон хўжаликларига кўрсатилаётган агрокимёвий хизматларни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари Х.Бекбергенов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида кимё саноати ҳам жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.