2014 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1479 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 104,1%) ҳамда 140,7 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 129,5%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 881,91 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 718,55 минг тонна азотли ўғитлар, 101,72 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 61,64 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси республикамиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон халқини ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз сана – Ватанимизнинг Мустақиллик куни, Истиқлолимизнинг 23-йиллиги билан табриклайди!
Ушбу нурафшон айёмда барчага мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият,оилавий бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз!
Эл-юртимиз омон, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
«Самарқандкимё» АЖ NPK мураккаб минерал ўғитни ишлаб чиқаришни бошлади (15:15:15). Мазкур ўғитни бўйича саволлар ва қизиқишлар билан «Ззкимёсаноат» ДАК нинг Маркентинг ва ТИА бошқармасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожжат қилишингиз мумкин: (998 71) 140 74 52, (998 71) 140 74 36.
2014 йилнинг I яримйилик якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 995,3 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,6%) ҳамда 91,3 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 134,4%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 589,68 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 466,87 минг тонна азотли ўғитлар, 76,44 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 46,37 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.