Барчангизни гўзаллик ва нафосат байрами – 8 март –Хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этиб, Сизларга ўзимизнинг юксак ҳурмат-эҳтиром ва самимий табрикларимизни изҳор этишга ижозат бергайсиз.
Ҳаётингизда ризқи-насибангиз зиёда, гўзаллик ва меҳр-муҳаббат доим Сизга ёр бўлсин!
Оилангизнинг бахту-саодатини, фарзандларингизнинг камолини кўриш ҳар бирингизга насиб этсин!
Қашқадарё вилоятидаги “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2011 йил 17 ноябрдаги “Деҳқонобод калийли ўғит заводини ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш (II-босқич)” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
2014 йилнинг январ-декабр ойларида "Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2011.5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 106,8%) ҳамда 171,9 млрд сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 109,7%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1212,1 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 979,24 минг тонна азотли ўғитлар, 136,51 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 96,36 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
“Ўзкимёсаноат” Давлат акциядорлик компанияси мамлакатимиз кимёгорлари номидан бутун Ўзбекистон халқини Янги 2015 йил билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлиқ тилайди. Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз ҳамюртлар!
UK "Qo'ng'irot soda zavodi" ehtiyojlari uchun «Tuz yuvish uskunasi»ni sotib olish uchun tender e'lon qiladi. Tenderda mahsulotni tegishli miqdorda etkazib berish bo'yicha tajribaga, shuningdek, mahsulot va / yoki ularning vakolatli etkazib beruvchi ishlab chiqaruvchilari bilan, jumladan, kichik biznes xorijiy firma va tashkilotlar, shuningdek, mamlakatimiz ishlab chiqaruvchilari (etkazib beruvchilari), uchun ochiq .