“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимёсаноати тизимида фаолият юритаётган ёш кимёгарларни ва юртимизнинг барча ёшларини “Ёшлар куни” билан муборакбод этади! Юртимиз ривожи ва жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини ошириш йўлида олиб бораётган изланишларингизга муваффақиятлар тилаймиз. Сизларга мустаҳкам соғлик ҳамда янги марраларни забт этишингизда куч-ғайрат тилаймиз.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этамиз. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш борасидаги масъулиятли фаолиятингизда ижодий парвоз ва муваффақиятлар тилаймиз. Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!
“CAMCE Engineering Co., Ltd.” компанияси мамлакатимизда амалда бўлган пандемия шароитида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига тиббий ниқоблар тақдим этди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Тармоқ корхоналарининг интернет ресурсларини ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш” мавзусида видеоконференция шаклидаги семинар ташкил этилди. Семинардан кўзланган асосий мақсад контент сифатини ошириш ва корпоратив веб-сайтларни янада оммалаштириш, шунингдек, соҳа маҳсулотларини ижтимоий медиа саҳифаларида тарғиб қилиш сифатини янада ошириш ҳисобланади.
Меморандум доирасида қўшма корхона ташкил этиш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Метанол асосида кенг маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва “Линейкалик алкилбензол ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.