“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида фаолият кўрсатаётган меҳнат жамоаси 25 октябрь – “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Ички ишлар органларининг барча ходимлари, фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини муборакбод этади. Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги фидокорона хизматларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз!
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари Хаитова Мастура Хусановна Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Бугун 2019 йил 23-25 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ томонидан республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Made in Uzbekistan” Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмаси “Ўзэкспомарказ” МКК АЖнинг павилонлари ва очиқ майдонларида ўз фаолияти бошлади.
Европа Иттифоқининг “65 лойиҳаси” бўйича “Хавфсизликни ошириш ва қалтисликларни камайтириш учун Марказий Осиё мамлакатларида кимёвий ва биологик чиқиндиларни бошқаришни кучайтириш” мавзусидаги минтақавий семинар ташкил этилди.
“Ўзкимёимпэкс” МЧЖ масъул ходимлари ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи мамлакатимиз кимё саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги “Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3246-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Озарбайжон Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.