Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Чирчиқ” кимё-индустриал тeхнопаркига ОАВ вакиллари учун прeсс-тур, матбуот анжумани ва тeхнопарк рeзидeнтлари билан очиқ мулоқот ташкиллаштирилди

// 29 sentabr 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.72 MB)

Бугун 29 сентябрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркига ОАВ вакиллари учун пресс-тур, матбуот анжумани ва технопарк резидентлари билан очиқ мулоқот ташкиллаштирилди. Унда мамлакатимизнинг етакчи ОАВ вакиллари ва технопарк резидентлари иштирок этишди. Дастлаб журналистлар учун “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки дирекцияси директори Жаҳонгир Абдураҳманов ва бошқарув компанияси бош директори Фарит Газизовлар томонидан “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки барпо этилиши тарихи, ҳозирги кундаги фаолияти, лойиҳалар ва технопарк резидентлари ҳақида тақдимот ўтказилди.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки ҳудуди, ишга туширилган лойиҳалар ва ишлаб чиқариш майдонлари билан танишишди.

Якунда ОАВ вакиллари учун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Рустамбек Эшбеков, “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки дирекцияси директори Жаҳонгир Абдураҳманов ва бошқарув компанияси бош директори Фарит Газизовлар иштирокида матбуот анжумани ва технопарк резидентлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўзкимёсаноат АЖ Матбуот хизмати