Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан қатор тартиб ва чекловлар жорий этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизда ёшларни кимё ва биология фанлари бўйича чуқур ўқитиш ҳудудларда янги-янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган фармацевтика, нефть, газ, кимё, тоғ-кон, озиқ-овқат саноати тармоқларини жадал ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлари узвий давоми сифатида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан чекка ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида замонавий кимё синф хоналари қайтадан тўлиқ таъмирланиб, лаборатория хоналари жиҳозланмоқда.
Жорий йилнинг 23 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 5968 тонна 12666,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 17 июль куни 7263,1 млн. сўмлик 3902 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти делегацияси Германиянинг “Siemens Energy AG” компанияси Ижрочи директори (CEO) Кристиан Брух билан ушрашув ўтказди.
Бугун 17 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонлари ўз якунига етди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди.