Жорий йилнинг 7 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 7138 тонна 14962,7 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 6 июль куни 19501,8 млн. сўмлик 8990 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “Тошкент кислород заводи” УК негизида замонавий тиббиёт кислороди ишлаб чиқаришни ташкил этиш инвестиция лойиҳаси асосида маҳаллий инвестор томонидан коронавирус пандемияси шароитида республика шифохоналарини тиббиёт кислородига бўлган талабини қондириш мақсадида “OXYGEN TASHKENT” МЧЖ ташкил этилди.
Жорий йилнинг 6 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 8990 тонна 19501,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 5 июль куни 19871,4 млн. сўмлик 9765 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида Қатардаги Texas А&М университетининг (Texas А&М University Qatar) табиий фанлар факультети кимё кафедрасининг доценти (Associate professor) Шерзод Мадрахимов билан университет талабаларининг учрашуви ташкил этилди.
Жорий йилнинг 5 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9765 тонна 19871,4 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 2 июль куни 19297,0 млн. сўмлик 9206 тонна минерал ўғитлар сотилган.