Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида тадбир ташкил этилди

// 15 dekabr 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (895.03 KB)

"Максам-Чирчиқ" акциядорлик жамиятида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида тадбир ташкил этилди.

Хабарингиз бор юртимиз бўйлаб фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича 15-ноябрдан 15-декабрга қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" эълон қилинган. 

Бугун "Максам-Чирчиқ" АЖ ишчи-ходимлари учун тарғибот ва ташвиқот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни "Максам-Чирчиқ" АЖ бошқаруви раиси-Сайдахмедов Хотам Анварович  очиб берди.

Тадбирда Жамият ишчи-ходимлари учун фавқулодда вазиятлар юзага келганда уни бартараф этиш, жабрланганларни қутқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, содир бўлган ёнғинни ўчириш бўйича ўқув машқлари ҳамда техникалар намойиши бўлиб ўтди.