Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси кўмагида “Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига юқумли касалликларни олдини олиш соҳасида техник ёрдам кўрсатиш дастури” доирасида кўчма тиббий клиника фаолияти йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 26-июл куни Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Махам-Чирчиқ” АЖ раҳбарияти билан ҳамкорликда жамиятнинг 120 нафар хотин-қизларининг саломатлигига эътибор қаратиш ва тиклаш учун корхона ҳудудида касалликларни эрта скринингдан ўтказиш мақсадида мобил маммографик комплекс жалб қилинган ҳолда, тор доирадаги мутахассислар ва умумий амалиёт шифокорлари ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Жорий йилнинг 16-24 июль кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган нуфузли Халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган эди. Бугун тонгда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ташкил қилинган тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари, улар таълим оладиган мактаблар вакиллари ҳамда устозлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси маслаҳатчиси - Хотин-қизлар кенгаши раиси С.М.Абдурахманова, "Махам-Чирчиқ" акциядорлик жамиятининг корхонанинг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси М.Шорайимова иштирокида сайёр қабуллар ҳафталиги бошланди.
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022-йил 27-апрелдаги КҚ-340-ИВ-сонли Қарорига асосан Олий Мажлис Сенати, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссияси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган "Гендер тенглик фаоли-2022" миллий танловининг "Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи (ташкилоти)" номинацияси бўйича "Деҳқонобод калий заводи" АЖ ғолиб бўлди.
«Ўзкимёсаноат» АЖда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбири доирасида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан муҳим маълумотлар тақдим этилди.