Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Она тилим — фахрим!

// 21 oktabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (43.41 MB)

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги ва 21-октябр – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖда “Она тилим — фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир аввалида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Мустафаев сўзга чиқиб, ўзбек тилининг давлат тили сифатида жамиятдаги ўрни, унинг қадри ва бойлиги ҳақида сўз юритди ҳамда барча ходимларни байрам билан самимий табриклади.

Дастур доирасида “Оммавий диктант” ўтказилиб, иштирокчилар она тилимизнинг гўзаллиги ва имло меъёрларига бўлган эътиборини яна бир бор намоён этдилар. Шунингдек, тадбир давомида она тилига бағишланган ибратли видеоролик ҳам намойиш этилиб, барчада катта таассурот қолдирди.

Мазкур тадбир ўзбек тилининг нуфузини юксалтириш, унга бўлган ҳурматни янада мустаҳкамлаш ва маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш йўлида муҳим аҳамият касб этди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати