Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият.
Даҳо кашфиётлари билан дунё илм-фанига бебаҳо ҳисса қўшган олим Муҳаммад ал-Хоразмийдир. Унинг таржимаи ҳоли ва болалиги билан боғлиқ маълумотлар сақланиб қолмаган. Бироқ 800-йилларнинг бошларида Хуросоннинг Боғдоддаги ҳокими – Маъмун ибн Хорун ар-Рашиднинг саройига таклиф қилинганлиги инобатга олинса, у она юрти Хоразмда таълим олиб, йигирма ёшларидаёқ машҳур олим бўлиб улгурганлигини кўриш мумкин.
Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Андижон шаҳрида (1483-йил 14-феврал) туғилди.
Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Шоира хотин-қизлар билим юртида ўқиган вақтларидаёқ (1931—1934) адабий тўгаракларда шеърлар машқ қила бошлади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасида Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг асосчисидир. Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси, мустақил жумҳурият ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист. У тарихимизнинг ғоят оғир ва мураккаб бир даврида яшади.
Республика радиоси Адабий-драматик эшиттиришлар Бош таҳририятида бош муҳаррир, «Ўзбекфилм» киностудиясида директор, Ўзбекистон Маданият вазири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, шу билан бирга Осиё ва Африка ёзувчилар бирдамлик қўмитасининг раиси лавозимларида хизмат қилди. 1989-1991 йилларда эса Республика Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлади.
Ўзбек халқининг улуғ мутафаккири, маърифатпарвари ва буюк шоири Алишер Навоий ёшларни тарбиялаш ишига алоҳида эътибор берди. У болаларни илм-ҳунарни, меҳнатни севишга ундаб, ўрганилган илм ва ҳунарни халқ, ватан йўлида сарф қилиш зарурлигини уқтирди.
Алишер Навоийдан буюк мерос боқий қолди. Кўп мутахассислар унинг асарлари сонини 30 га яқин деб кўрсатишади: «Ўттизга яқин (?) назмий ва насрий асарларида йигирма олти мингдан ортиқ сўз қўллаган улуғ шоир адабий ўзбек тилининг грамматик қурилиши хусусида ҳам эътиборга лойиқ фикрларни ўртага ташлаган»
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарини дунё олимлари якдиллик билан қомусий асар сифатида баҳолашган ва шу билан бирга темурийлар Уйғониш даври ва Бобур мавзуини ёритиш бўйича мукаммал манба деб билишган.