Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида

Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Андижон шаҳрида (1483-йил 14-феврал) туғилди. Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона ҳукмдори Умаршайхнинг фарзанди. Бобур 12 ёшда (1494) тахтга чиқди. 1503-1504 йилларда Афғонистонни эгаллади. 1519-1525 йилларда Ҳиндистонга 5 марта юриш қилади. Уч асрдан ортиқ давом этган (1526-1858 йиллар). Бобурийлар салтанатига асос солди 1530-йилнинг декабр ойида Агра шаҳрида вафот етди. Қабри кейинчалик васиятига кўра Қобулга кўчирилган. Лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони”га жамланган.

Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида ардоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида дунёга олиб чиққан шоирдир. Бобурнинг улуғ асари “Бобурнома” бўлиб, уни “Вақое” деб ҳам номлайдилар. Буюк мемориал асарда 1494-1529 йиллар Марказий ва Кичик Осиёда, Яқин ва Ўрта шарқ мамлакатларида кечган воқеалар баён етилган. “Бобурнома”нинг ўндан ортиқ қўлёзма нусхалари бор. Асарни Қозонда Н.И. Илминский (1857), Лондонда Бевериж хоним нашр (1905) етган. Ўзбекистонда дастлаб профессор Фитрат 1928-йилда асардан парчалар еълон қилди. “Бобурнома”нинг 1948-1949 йилларда икки жилдли; 1960, 1989 йилларда тузатилган, 2002 йилда тӯлдирилган қайта нашри амалга оширилди. “Бобурнома”ни Абдураҳим хони хонон (1586) форс тилига, Вицен (1705) голланд тилига, Ж.Лейден (1826) ва В.Эрскин инглиз тилига, Павел де Куртейл (1871) франсуз тилига, Рашит Раҳмати Арат (1940) туркчага, Михаил Сале (1943) русчага таржима қилганлар. 1826-1985 йиллар давомида “Бобурнома” 4 марта инглиз (1826,1905,1921,1922), 3 марта франсуз (187, 1980, 1985), 1 марта немис (1878) тилига ўгирилган.

Бобур янги алифбо – “Хатти Бобурий”ни (1504) кашф қилди. Унда шеърлар ёзди ва Қуръон кўчиртирди. Бобурнинг солиқ ишлари ҳақида маълумот берувчи “Мубаййинул-закот” (1521), аруз вазни ҳақидаги “Рисолаи аруз” (1523-25) каби асарлари бор. “Аруз рисоласи”да туркий арузнинг табиати, тараққиёти ва шеърий асарлардаги кўринишлари; арузнинг 272 вазни ва 21 баҳрига илмий шарҳлар берилган. Хожа Аҳрор Валийнинг “Волидия” асарини ўзбекчага шеърий таржима қилган. Бобурнинг “Ҳарб иши”, “Мусиқа илми” номли асарлар яратгани ҳақида ҳам маълумот бор. Аммо, улар топилган эмас.

ҒАЗАЛЛАР

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,

Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ.

  Гар замонни найф қилсам айб қилма, эй рафиқ,

Кўрмадим ҳаргиз, нетойин, бу замондин яхшилиғ!  

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,

Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.  

 Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп,

Эмди кўз тутмоқ не маъни ҳар ямондин яхшилиғ?  

 Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ

Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиг!  

 Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?

********************************************

Менинг кўнглумки, гулнинг ғунчасидек таҳ-батаҳ қондур,

Агар юз минг баҳор ўлса, очилмоғи не имкондур.

  Агар ул қоши ёсиз боғ гаштин орзу қилсам,

Кўзумга ўқдурур сарву кўнгулга ғунча пайкондур.

  Баҳору боғ сайрин не қилайким, дилистонимнинг,

Юзи гул, зулфи сунбул, қомати сарви хиромондур.

  Висоли лаззатидин завқ топмоғлиқ эрур душвор,

 Фироқи шиддатинда йўқса жон бермаклик осондур.

  Бошидин эврулур армони бирла ўлдум, эй Бобур,

Менинг наъшимни бори ул пари кўйидин айлондур.

******************************************

Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим,

 Кўнглимдин ўзга маҳрами асрор топмадим.

  Жонимдек ўзга жонни дилафгор кўрмадим,

Кўнглим киби кўнгулни гирифтор топмадим.  

 Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало,

 Ҳаргиз бу телбани яна ҳушёр топмадим.  

 Ночор фурқати била хўй этмишам, нетай,

Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим.  

Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул,

Нечаки бориб эшигига, бор топмадим.  

 Бобур, ўзингни ўргата кўр, ёрсизки, мен,

 Истаб жаҳонни, мунча қилиб, ёр топмадим.

РУБОИЙЛАР

Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидур,

Ҳар кимки жафо қилса жафо топгусидур,

Яҳши киши ёмонлиғ кӯрмагай ҳаргиз,

Ҳа кимки ёмон бӯлса жазо топгусидур!

* * * * *

Тақдир юки бошимга балолиғ бӯлди,

Ҳар неники айладим ҳатолиғ бӯлди,

Ўз юртни қӯйиб Ҳинд сори юзландим,

Ё Раб нетайин, бу не юз қаролиғ бӯлди.

******

Жондин сени кӯп севармен, эй умри азиз,

Сондин сени кӯп севармен, эй умри азиз,

Ҳар неники севмак ондин ортиқ ӯлмаз,

Ондин сени кӯп севармен, эй умри азиз.