“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси 2015 йилнинг 13 июнида Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уйда жойлашган Компаниянинг маъмурий биносида ўтказиладиган акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида хабар беради. Акциядорлар ушбу эълон чоп этилгандан кундан бошлаб акциядорлар умумий йиғилишига кўриб чиқиш учун киритилган материаллар билан Тошкент ш., Навои кўчаси, 38-уй манзилида, иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиш кунигача танишиб чиқишга хақлидир.
“Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари шу йил 19-21 май кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган VIII Республика инновация ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмакаси ишида фаол иштирок этди. Ярмарканинг кимё саноати шуъбасида компания корхоналари томонидан 2014 йилда ўзлаштирилган ва жорий йилда ишлаб чиқарилишини режалаштирилган маҳсулотлар намуналари, 2015 йил инновация лойиҳалари ҳамда “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналарининг инновация эҳтиёжлари бўйича материаллар намойиш этилди.
“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси Халқаро аудит ва Халқаро молиявий ҳисоботлар талабларига жавоб берадиган 2015 йил якунилари бўйича ташқи аудит ўтказиш учун аудитор ташкилотларини танлаш мақсадида очиқ танлов эълон қилади.
2015 йилнинг январ-апрел ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 688,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 104,6% ташкил қилди. Айни пайтда 59,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 106,3%.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелидаги №266-Ф сонли фармойишига асосан 2015 йилнинг 19-21 май кунлари Тошкент шахрининг АО МКК “Ўзэкспомарказ”ида Инновацион ғоя, технология ва лойиҳаларнинг VIII Республика ярмаркаси бўлиб ўтади. “Ўзкимёсаноат” ДАК кўргазмада корхоналарда ўзлаштирилган янги кимёвий маҳсулотлар турлари, сўнгги йилларда ўзлаштирилган янги инновацион маҳсулотларнинг буклетлари ҳамда инновацион ишланмаларга бўлган талаблари билан иштирок этади.