Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Матбуот маркази

«Poly Group» корпорациясининг делегацияси ташрифи

// 29 avgust 2015 йил

2015 йилнинг 25-28 август кунларида Хитойнинг «Poly Group» корпорацияси президенти жаноб Чжан Чжэньгао бошчилигида делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди. Ташриф доирасида “Ўзкимесаноат” АЖ, “Ўзавтосаноат” АК ва бошқа идораларда учрашувлар ташкил этилиб, "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш"лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича музокаралар олиб борилди.


Компаниянинг табрик матни

// 28 avgust 2015 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти республикамиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон халқини ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз сана – Ватанимизнинг Мустақиллик куни, Истиқлолимизнинг 24-йиллиги билан табриклайди! Ушбу нурафшон айёмда барчага мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият,оилавий бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз! Эл-юртимиз омон, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


2015 йилнинг январ-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида

// 11 avgust 2015 йил

2015 йилнинг январ-июль ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1262,7 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 103,6% ташкил қилди. Айни пайтда 130,8 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 132,8%.


2015 йилнинг I ярми якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида

// 27 iyul 2015 йил

2015 йилнинг январ-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1102,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,5%) ҳамда 110,6 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 137,4%) ишлаб чиқарилди.


“Навоийазот” АЖ ва Япониянинг компаниялари билан шартнома имзолади

// 23 iyul 2015 йил

“Навоийазот” АЖ ва Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» и «Mitsubishi Corporation» компаниялари ўртасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича “фойдаланишга тўлиқ топшириш” шарти билан контракт имзоланди. Жорий йилнинг июнь ойида “Навоийазот” АЖ ва Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» и «Mitsubishi Corporation» компаниялари ўртасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича EPCC (лойиҳалаштириш, ускуна сотиб олиш, қуриш ва фойдаланишга топшириш) шарти билан контракт имзоланди.