“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкилотда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди.
Бугун, 28 декабрь куни “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” корхонасида суперфосфат минерал ўғитини ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи ишга туширилди. Лойиҳа доирасида йилига 350 минг тонна фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилади ва маҳсулотнинг асосий қисми республикамиз қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун йўналтирилади. Лойиҳа “Indorama Holdings BV” компаниясининг 30,0 млн. доллар миқдордаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари ҳисобига амалга оширилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан 2016 йил сентябрь ойида “Навоийазот” акциядорлик жамиятида қурилиши бошланган “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” мажмуасида барча ишлар якунланиб, 2020 йил 23 декабрь куни илк карбамид маҳсулоти олинди.
Гулямов Сардор Алишерович “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Йиғма ахборот-таҳлил департаментининг Ҳужжатларни рўйхатга олиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.