Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Матбуот маркази

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва Саудия Арабистонининг Arkan Hermes Group халқаро компанияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

// 04 fevral 2021 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Саудия Арабистонининг Arkan Hermes Group халқаро компанияси Бошқарув раиси ўринбосари Муҳаммед Файяз Хан (Mohammed Fayyaz Khan) ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси Ж.Мирзамахмудов иштирокида олиб борилган музокаралар давомида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 2 февраль санасидаги савдо якунлари

// 03 fevral 2021 йил

Жорий йилнинг 2 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 8993 тонна 19348,4 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун аввал бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 1 февраль куни 21071,4 млн. сўмлик 10029 тонна минерал ўғитлар сотилган.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 1 февраль санасидаги савдо якунлари

// 02 fevral 2021 йил

Жорий йилнинг 1 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10029 тонна 21071,4 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди.


Ҳамкорлик таклифи

// 01 fevral 2021 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторларини Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 5-уйда жойлашган, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг ҳозирда бўшаётган 23,5 гектар майдонига тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш учун ҳамкорликка таклиф этади.


“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчилари мактаблар фаолияти билан танишди

// 31 yanvar 2021 йил

“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчилари Республиканинг барча вилоятларига жамиятга бириктирилган мактабларнинг ҳолатини тубдан ўрганиб чиқиш мақсадида жойларга ҳизмат сафарига жўнаб кетишди. Бундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига бириктирилган кимё ва биологияга ихтисослаштирилган мактабларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳисобланади.