Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Матбуот маркази

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 11 июнь санасидаги савдо якунлари

// 11 iyun 2021 йил

Жорий йилнинг 11 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9012 тонна 24446,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 10 июнь куни 25652,0 млн. сўмлик 9977 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“Химия” подстанциясида электрэнергия таъминотидаги узилиш “Навоийазот” АЖда режадан ташқари тўхталишларга сабаб бўлди

// 11 iyun 2021 йил

Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 23:25да “Химия” подстанциясида қисқа туташув сабаб 110кВли “Л-Зарафшон” ҳаво линиясида электр энергияси ўчганлиги натижасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Навоийазот” АЖ объектларида электр узилиши кузатилди. Автоматик тизим ишлаши натижасида корхонани таъминловчи ЛХ-10, ЛХ-4, ЛХ-15 линиялари Иссиқлик энергия станцияси линияси манбаига ўтиб, жорий йил 11 июнь куни соат 03:42да “Химия” подстанцияси манбаига қайта ўтилди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 10 июнь санасидаги савдо якунлари

// 10 iyun 2021 йил

Жорий йилнинг 10 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9977 тонна 25652,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 9 июнь куни 32056,1 млн. сўмлик 12354 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг

// 10 iyun 2021 йил


Хитойнинг China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD компанияси билан музокаралар ўтказилди

// 09 iyun 2021 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Хитойнинг China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD (СС7) компанияси билан Ўзбекистон кимё саноатида хорижий компания билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилиш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилди.