Жорий йилнинг 23 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 12372 тонна 26087,5 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 22 июнь куни 32832,0 млн. сўмлик 13523 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси кўмагида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Исроил ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув Исроил кимё, фармацевтика ва экология саноати уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
“International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 22 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 13523 тонна 32832,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 21 июнь куни 34935,4 млн. сўмлик 14389 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси бўлган Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича имзоланган янги ҳамкорлик битими ушбу соҳага сармояларни жалб қилиш ва барқарор амалиётни қабул қилишни рағбатлантиришга қаратилган.