“Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларни етказиб бериш борасида фермер ва деҳқон хўжаликлари билан ҳамкорликда фаол иш олиб бормоқда. Хусусан, минерал ўғитларни биржадан сотиб олиш тартибини фермерларга тушунтириш, брокерларга қандай мурожаат қилиш, минерал ўғитларни биржа савдолари орқали сотиб олиш, тикетни корхонага етказиш ёки ушбу тикет орқали омборхонадан юклаш хизматлари тизими ва тартиби тушунтириб борилмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Янги Зеландияда жойлашган Ballance Agri-Nutrients компанияси SpreadWise номли янги рақамли воситани эълон қилди. У ўғитлаш жараёнини оптималлаштириш учун сунъий интеллект ва геомайдон хариталашдан фойдаланади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Ички савдони мувофиқлаштириш бўлими раҳбари Ғайрат Абдуллаев деҳқон ва фермерларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.