Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ҳудуднинг энг яхши 100 та инновацион лойиҳалари” танловида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этмоқда

// 16 Oktabr 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (531.87 KB)

 
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида хотин-қизларнинг инновацион фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий ва инновацион салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида “Ҳудуднинг энг яхши 100 та инновацион лойиҳалари” танлови ўтказилмоқда.

Танловда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган ихтирочи хотин-қизлар ҳам ўз лойиҳалари билан иштирок этди. Уларнинг илмий изланишлари, янги ғоялари ва амалий ишланмалари соҳада инновацион ёндашувларни ривожлантириш, илмий салоҳиятни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Танлов учун махсус платформага жойлаштирилган лойиҳалар турли соҳа мутахассислари ва илм-фан намояндаларидан иборат экспертлар томонидан ўрганилиб, 10 та йўналиш бўйича сараланган.

Танлов якунига кўра, энг яхши деб топилган ТОП-100 та лойиҳа муаллифи сертификатлар ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Ғолибларни тақдирлаш маросими 2026-йил 27–29-октябр кунлари бўлиб ўтадиган “ИнноWеек.Уз–2026” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ташкил этилади.