Жорий йилнинг 13-19 ва 21-июл кунлари Навоий шаҳри ҳудудини чангсимон тутун қоплади. Аҳоли орасида бу вазият «Навоиязот» АЖ фаолияти билан боғлиқ деган асоссиз фикрлар кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва “Узкимёимпэкс” масъулияти чекланган жамиятининг 22 нафар ходими ISO 31000:2018 – “Хавфларни бошқариш” халқаро стандартини тизимга жорий этиш бўйича халқаро “Cert International” Академияси мутахассислари томонидан онлайн форматда ўқитилди.
Жорий йилнинг 17-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ва импортни мақбуллаштиришга қаратилган устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, “Ўзавтосаноат” АЖ қошидаги “Cooperation Lab” — тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш марказида учрашув ўтказилди.