БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан «25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни» сифатида белгиланган.
Бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами «Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда.
Одил Шукурович Темиров «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
2024 йилнинг куз мавсумида «Максам-Чирчиқ» АЖда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 95 864 туп кўчат ва буталар экилди.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқарув раиси Тўлқин Зариповнинг навбатдаги коллегиал йиғилишида «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан ўтказилаётган «Аксилкоррупция ойлиги» доирасида жамиятда коррупцияга қарши курашиш тизимининг жорий этилиши бўйича мурожаати ўқиб эшиттирилди.